Эроннинг БМТдаги вакили Саид Иравонийнинг айтишича, Исроил Мудофаа вазирлигининг Исфаҳон шаҳридаги объектига қилинган ҳужум учун жавобгардир. Бу ҳақда у БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида ёзган.
“Дастлабки текширувлар шуни кўрсатдики, сионистик режим Исфаҳон шаҳридаги Мудофаа вазирлиги объектида содир этилган теракт учун жавобгардир. Бу режимнинг фаолияти халқаро қонунларни бузади ва қораланади”, - дейилади Саид Иравани мактубида.
Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни номаълум дронлар Исфаҳондаги ҳарбий объектга ҳужум қилди. Расмий равишда ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. ОАВ Исроил, АҚШ ва Украинани ҳужумнинг потенциал ташкилотчилари деб атаган. АҚШ бу воқеага алоқадорлигини рад этди. Эрон ҳукумати дронларни ишлаб чиқарувчини аниқлаган, унинг номи айтилмаган.






