1

“Қизим машҳур бўлишни хоҳларди, ўлиги машҳур бўлди”. Тошкентда зўрлаб, ўлдирилган 12 ёшли қизчанинг онаси интервью берди ( видео)

ЖАМИЯТ 04.02.2023, 01:03
“Қизим машҳур бўлишни хоҳларди, ўлиги машҳур бўлди”. Тошкентда зўрлаб, ўлдирилган 12 ёшли қизчанинг онаси интервью берди ( видео)

Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган эди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди. Унга кўра, жиноят иши бўйича гумонланувчи  шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Марҳуманинг яқинлари Ҳудуд24'га интервью берди.

Ҳуснора опа (марҳуманинг бувиси):

– Катта қизим Умида ён қўшнимизга келин бўлди. Қизимни аммалари катта қилган. Куёвим тилла бола, меҳрибон бола. Қизи ҳам шунақа эди. Ман куёв демасдим, катта ўғлим дердим. Учта қизли бўлишди, бу каттаси эди. Июль ойида 13 ёшга кирарди. Бизни маҳалламиз иккига ажралган, ўртада дала бор. Даладан ўтган каналда нечта одамни ўлиги топилган. Қамишзор бўларди, ўшалардан қўрқиб қизимни ўзим катта қилаётгандим. Ўзимни кечира олмаётганим, бу маҳалладаги ариқлардан қўрқиб ўзимга олгандим, ёнимдаги ариқдан ўлиги чиқди.  

Умида (марҳуманинг онаси):

– Мен 1993 йилман, уй бекасиман, ҳеч қаерда ишламайман. Фақат шу учта қизим билан шуғилланаман. Эрим давлат ишида ишлайди.  

Ҳар кунгидай боламни мактабга кузатган эдим. Эрталаб мактабга шошди, катта бувимга овқат ташайманда кейин мактабга бораман деди. Мен ўша кун айтдим, "Муслима бугун бормай қўя қол". "Йўқ, ойижон, устозим ҳар куни назорат қиладилар",–деди.  

Ҳар доим мен катта одам бўлишим керак дерди. Стюардесса бўлишни орзу қиларди, инглиз тилини ҳам яхши биларди. Мен халққа танилишим керак дерди, лекин ўлиги танилди.  

Мактабдан ярим соат кечикди. Кутиб ўтирган эдик. Келиним телефон қилди, Муслимани маҳалла бошида кўришибди, бормадими деб сўради. Устозларини, синфдошларини ҳаммасини рақами бор эди, доим назоратда бўларди. Ёмон йўлга юрмаган.  

Ярим соат кеч қолгандан кейин, устозига телефон қилдим. Дарси тугаганини айтди. Уч яримда дарси тугаган, уйга келгунча тўртдан 15 дақиқа ўтади. Синфдоши билан битта "качела" учганда, кейин уйга келган. Қиз бола ўртоғи кўприкни бошигача кузатиб қўйган. Бир минутда уйга келган. Дарвозани олдидан судраб кетган. Оғзини ёпиб, урган. Чақирса ҳовлида эдикку, эшитардик.

Ҳуснора опа:

"Эврика" боғчаси олдидаги камера маҳаллага кираётганини кўрсатган, у ёғини кўрсатмаган. Мактабдан кеч қоландан кейин "02" қилдим. Тўрт ярим бешларда келарди. Олтигача кутдик. Ҳаммада сўраб чиқдик унгача. Кўчада қолиб кетадиган одати йўқ эди. Ўртоқлари билан келарди.  

Бўйи узингина, қорачадан келган қиз эди. Шундай қизимдан айрилдим. Ҳеч қайси душманимгаям раво кўрмайман.  

Умида:

Ўша йигитни (айбланувчини) акасига телефон қилдик биринчи. Муслима эшигилани олдигача борибди, кўрмадингларми деб. Мен қидираётганда у ёқда боламни бўғизлаб ўлдираётган экан. Мен шуларни ўзидан сўрадим. 

Қоғозбозлик. Айтяпман, дарвозани олдидан қаерга йўқолиб қолади. Сизлар қанақа оиласизлар, сизлар нимасизлар деб сўраяпти. Э ёмон одам бўлса болам шу ергача келмайдику. У бу нарса бўлса, ундан олдин ариза тушадику. қўни-қўшнидан сўраса айтадику. Ўзи маҳалла нозирику, танийди бизни. Чўзиб ўтирибди. Ўша пайтда қоғозбозликни ўрнига боламни қидирса асраб қолса бўларди. Ярим соат фарқ билан бўлаётган воқеа.

Ҳуснора опа:

Эрталаб камерани кўриб кимлигини айтишди. Ишонмадим. Гумон иймондан айиради. Ён қўшним бундай қилмаса керак. Яқинда уйда ремонт қилганимизда қарашиб юрганди, ҳақини бергандик.  

30 йилдан бери шу ерда яшаяпмиз, ҳеч бир қўшнимиз билан яхши-ёмон бўлмаганмиз. Уларни оиласи билан ҳам      
(айбланувчининг оиласи)  ёмон эмас эдик. Шу пайтгача менга зиёни тегмади, мени ҳам уларга зиёним тегмади. Ўртада бегуноҳ қизим нобут бўлди.  

Умида:

Кечаси ўнгача қидирмаган жойимиз қолмади. Охири таслим бўлдим. Қизимни ўлигини бўлсаям топишга рози эдим.

Ҳуснора опа:

Озғин бўлса ҳам кучли қиз эди. Биров урса, қайтариб урадиган қиз эди. Уйимни олдидан оғзини ёпиб олиб кетган.  

Умида:

У бола бизни чалғитди. Бизни бошқа йўлга қайтарди. Далага олиб кетди. Ўзиям бирга қидиришди. Кейин бизни чақиришди. Ит топибди.  Забрни тагига иккита одам сиғадиган жой бор эди. Ўша ерда ўлдириб, ташлаб кетган.

Одамлардан ёрдам сўрайман, мўмин-мусулмонлардан ёрдам сўрайман, Қизимни ҳаққига дуо қилишсин. Президентимдан илтижо қилиб сўрайман, умрбод қамоқ жазоси берилсин, энг олий жазо берилсин. Маҳалламиздан чиқариб юборилсин. Кичкина қизим мактаб чиқаётганда бу қамоқдан чиқиб келади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1