Тошкент вилоятидаги йўл қурилишида автокран остида қолган машинист вафоти бўйича жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 05.02.2023, 09:31
Тошкент вилоятидаги йўл қурилишида автокран остида қолган машинист вафоти бўйича жиноят иши қўзғатилди

Паркент тумани Заркент қишлоғида автокран қулаб, унинг машинисти шифохонада вафот этгани ҳақидаги хулосалар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилиши маълум қилинган эди.

Darakchi.uz`га  Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди. 

Унга кўра, 2023 йил 2 февраль куни соат тахминан 10:50ларда Паркент тумани Заркент қишлоғида жойлашган “Заркент ота” зиёратгоҳи рўпарасида сой устида кўприк қурилишида ишлаётган кран ҳайдовчиси Бўстонлиқ тумани, Товоқсой қўрғонида яшовчи 1985 йилда туғилган С.А бўлган. У бошқараётган юк крани кўприк учун мўлжалланган бетон плитани кўтараётган вақтда ағдарилиши натижасида тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, С.А.нинг танасида БМЧ, БМЁЖ, умуртқа поғонаси кўкрак бел қисми юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкрак қафаси қорин тўмтоқ жароҳати, ўнг томон пневмоторакс, травматик шок каби тан жароҳатлари борлиги аниқланган. Шифокорлар томонидан олиб борилган муолажаларга қармай у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатларига киришилган. 

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1