1

Туркияда зилзила туфайли вафот этганлар сони бир ярим мингга етди

ДУНЁ 06.02.2023, 21:37
Туркияда зилзила туфайли вафот этганлар сони бир ярим мингга етди

Хабарингиз бор, бугун Туркиянинг кўплаб минтақаларида зилзилалар қайд этилди.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия жануби-шарқида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 1498 кишига етди. Бу ҳақда Туркия телевидениеси Фавқулодда вазиятлар вазири Юнус Сезер маълум қилди. 

Сезер аввалроқ 1121 киши ҳалок бўлгани ва 2824 бино вайрон бўлганини хабар қилган эди. Шунингдек, у 7,7 магнитудали биринчи зилзила қайд этилган кечадан бери минтақада яна 105 та ер силкиниши содир бўлганини қўшимча қилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1