1

Туркиядаги зилзилади бедарак йўқолган фуқаромиз вайроналар остидан олиб чиқилди

ДУНЁ 08.02.2023, 14:31
Туркиядаги зилзилади бедарак йўқолган фуқаромиз вайроналар остидан олиб чиқилди

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хушхабарни эълон қилди. 

Унда айтилишича, Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида бедарак йўқолган фуқаромиз Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилибди. Қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ватандошимиз ҳозирда  “Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi”  шифохонасига жойлаштирилган ва илк ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркия Республикасига етиб боришлари билан зилзила юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юбордилар.

Бугун, 8 феврал куни соат 8:00 га қадар 132 м.кв. майдонда 430 метр.куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилиб, натижада 9 нафар инсон турли хилдаги тан-жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 12 нафар қурбоннинг жасади вайроналар остидан олиб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1