1

⚡️“Туркияда ўқилаётган жанозалар бизнинг уйимизда бўлаётган мотамдир” (видео)

ЖАМИЯТ 11.02.2023, 23:36
Теглар: Видео, Туркия
⚡️“Туркияда ўқилаётган жанозалар бизнинг уйимизда бўлаётган мотамдир” (видео)

Туркия — ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрадиган қадрдон давлат, тарихи тарихимизга ҳамоҳанг гўзал гўша. Афсуски, бугун унинг ўнлаб ҳудудлари аянчли манзара касб этмоқда. Туркия ва Сурияда даҳшатли зилзила содир бўлди. Қулаган бинолар, уй-жойсиз қолган, ёрдамга муҳтож одамлар, минглаб қутқариб қолинганлару, минг афсуски вайроналар остидан олиб чиқилаётган яна минглаб қурбонлар... Бугун биз қардош юрт ҳақида фақат шуларни кўряпмиз. Айни пайтга қадар зилзила қурбонлари сони икки давлатда 25 мингдан, жароҳатланганлар эса 100 мингдан ошиб кетди. Бу рақамлар якуний эмас, дақиқалар сари талафот кўлами кенгайиб бормоқда. 

Офат фақат Туркия ва Суриянинг эмас, балки бутун дунёнинг, хусусан Ўзбекистоннинг ҳам дарду ташвиши, кўз ёшлари ва изтиробларига сабаб бўлди. Бутун ўзбек халқи қайғуга ботди. Ўзбеклар қардошлар учун ёрдамга шошмоқда. Ҳукумат юборган тезкор ёрдамлардан ташқари Ўзбекистон бўйлаб кўнгилли ёрдам марказлари ташкил этилиб, қисқа муддатда бутун халқ ўз инсонпарварлик ёрдамларини етказишмоқда, меҳр ва муҳаббатга йўғрилган энг зарур маҳсулотлар карвони Туркияга қараб йўлга чиқди. Жумладан, бугун, 11 февраль куни Тошкентдан энг зарур эҳтиёждаги маҳсулотлар жойланган 25 та юк машинаси Туркияга жўнаб кетди. Бундан ташқари, зилзила бўлган ҳудудларнинг ўзида ҳам айни пайтда ўзбекистонликлар томонидан хайрия ишлари бошлаб юборилган, ёрдам қўллари чўзилмоқда, овқатлар тайёрланиб халққа тарқатилмоқда. 

Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди

"Сенинг дардинг, менинг дардим бўлди, Туркия", "Биз Сен биланмиз, Туркия", "Бошинг омон бўлсин, Туркия"... Мазкур иборалар бугун ўзбек халқи томонидан жўр бўлиб айтилмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳар бири ўз изтироблари ҳақида қайта ва қайта ёзмоқда, турк қардошларига ҳамдардлик билдирмоқда.  

Кун келар табиат офати талафотлари бартараф этилар, вайроналар остида қолган ўнлаб шаҳарлар маълум муддат ўтиб яна аввалгидек гўзал қиёфага келар, бироқ яқинларини йўқотган, кўчада имкониятсиз қолган турк қардошларимиз бизнинг бугунги ғамхўрлигимизни йилларки унутмаса, ажабмас. Зеро, бугун Ўзбекистон "менинг Ота юртим" деган туркларга ўзининг қондош эканини исботламоқда.

Шарҳлар

Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1