АсосийJinoyat

Самарқандда ичиб олиб "томоша" кўрсатган блогерга жиноят иши очилди

'Самарқандда ичиб олиб "томоша" кўрсатган блогерга жиноят иши очилди'ning rasmi

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари ҳолатга Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар покуратураси томонидан фуқаро А.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар