АсосийJamiyat

37 ёшли журналист вафоти юзасидан текширув ўтказилмоқда

'37 ёшли журналист вафоти юзасидан текширув ўтказилмоқда'ning rasmi

2023 йил 8 март куни 37 ёшли журналист Акмал Тошев вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.  

Унинг ўлими юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Тошевнинг ўлими "Юрак тампонадаси, ўпка артерияси аневризмасининг ёрилиши, юрак туғма нуқсони, юрак бўлмачалари дефекти"дан келиб чиққан.  

Ҳозирда текшириш давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар