АсосийЖАМИЯТ

Нукусдаги портлашда вайроналар остидан олиб чиқилган 5 ёшли қизча вафот этди (видео)

Хабарингиз бор, 29 январь куни соат 16:15 атрофида Нукус шаҳри "Темир жол" МФЙда жойлашган...

Хабарингиз бор, 29 январь куни соат 16:15 атрофида Нукус шаҳри "Темир жол" МФЙда жойлашган 4 қаватли уйда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган эди

30 январь куни ФВВ вайроналар тагидан 5 ёшли Тирнакова Элвира қутқариб олинганини маълум қилганди.

Нукус шаҳридаги газ портлаган 4 қаватли уй вайроналаридан қутқариб қолинган 5 ёшли Тирнакова Элвира шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Газета.uz'га маълум қилди.

Таъкидланишича, Эльвира Тирнакова 30 январь куни вайроналар остидан олиб чиқилиб, соат 2:32 ларда шифохонага ётқизилган. 8 март куни соат 1:20 лар атрофида биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Бунга ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.

Эльвира шу кунга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида даволанган.

Марҳума қизчанинг тиббиёт варақачасида ёпиқ мия шикастланиши, мия чайқалиши, бурун, юқори лабда кўкаришлар, иккила оёқнинг пастки қисми шикастланиши ёзилган. Бундан ташқари, даволаш давомида қизчада анурия босқичида ўткир буйрак етишмовчилиги, оғир эндоген интоксикацияси, сепсис, токсик миокард, токсик гепатит, органларнинг етишмовчилиги кузатилган.

    Бошқа янгиликлар