Ўзбекистонда жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди. Бу ҳақда 19 май куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, эндиликда ушбу ҳайдовчилар суд тартибида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Шунингдек, улар мажбурий ўқув курсларида қатнашиб, қайта назарий ва амалий имтиҳон топширади.
Янги тартибга кўра, назарий имтиҳон аввалгидек 20 та эмас, 50 та саволдан иборат бўлади. Ҳайдовчилар имтиҳондан ўтиш учун камида 46 та саволга тўғри жавоб бериши талаб этилади.
Маълумот учун, 8 май ҳолатига кўра, жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарни ташкил этган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12 та моддаси асосида расмийлаштирилган баённомалар учун жарима баллари ҳисобланиши йўлга қўйилган.
Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан автоматик равишда қоидабузарликларни аниқловчи қурилмалар томонидан қайд этилган айрим ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарима баллари берилиши белгиланган. Улар қаторига светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмаслик, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, қарши йўлакда ҳаракатланиш ҳамда тезлик меъёрига амал қилмаслик каби ҳолатлар киради.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-1-моддасига мувофиқ, бир йил давомида 12 жарима балли тўплаган ҳайдовчилар камида 6 ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Эндиликда ушбу ҳайдовчилар суд қарори асосида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, қайта имтиҳон топширади. Назарий синов эса аввалгидан анча мураккаб бўлади.