1

Туркияда зилзила сабаб яқинларини йўқотган болалар тақдири нима бўлади? (видео)

ДУНЁ 15.03.2023, 21:03
Туркияда зилзила сабаб яқинларини йўқотган болалар тақдири нима бўлади? (видео)

Кеча, 14 март куни Туркиянинг Тошкентдаги Элчихонасида ОАВ вакиллари учун Туркиядаги сўнгги воқеалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда darakchi.uz вакиллари ҳам иштирок этган эди.

Тадбирда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар Darakchi.uz бош муҳаррири Фарида Эгамбердиеванинг зилзила вақтида қаровсиз қолган болаларнинг тақдири нима бўлиши ҳақидаги саволига жавоб юерди.

“Бу бўйича қонунчилик тартиби бор. Жамоатчиликда Туркияда зилзиладан кейин фикр алмашиб олинди. Ва ўша қонунчилик асосида ҳукуматимиз кимсасиз қолган болаларнинг мавқейини белгилаб олган. Келажакда уларга ота-она топиш ёки бола асраб олиш ниятида бўлган оилаларга беришнинг ҳам қонунчилиги бор. Бу жуда ҳам ҳуқуқий жараён. Ҳозирги қонунчиликка кўра кимсасиз қолган болаларнинг хорижлик фуқаролар томонидан асраб олиниши ҳуқуққа тўғри келмайди.


Ҳозирда ДНК тестлари ўтказилмоқда, ота-онаси бўлмаса қариндош-уруғлари изланмоқда. Ҳали бу жараён давом этаяпти. Қандайдир рақамлар бор Лекин ҳозирча ҳаммаси аниқлаштириш жараёнида”, деди Олган Бекар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1