1

Блогер Dili me терговдан қочиб юрган маълум қилинди

ЖАМИЯТ 16.03.2023, 18:49
Блогер Dili me терговдан қочиб юрган маълум қилинди

Аввалроқ Dili me тахаллуси билан танилган блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров)га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

 Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, 1999 йилда туғилган таниқли блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров) жорий йилнинг 23 январь куни фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, блогер ўзининг куёви (синглисининг турмуш ўртоғи)ни калтаклаган. Бунга куёв П.А. блогернинг синглисини ургани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Қайд этилишича, Ўрозбоев (Назаров)нинг куёви у билан тенгдош.

Ҳозирча П.А. блогернинг синглисини калтаклагани ҳақида расмий маълумот берилмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1