1

“Dili me” тергов ҳибсхонасида сақланаётгани айтилди

ЖАМИЯТ 17.03.2023, 21:07
“Dili me” тергов ҳибсхонасида сақланаётгани айтилди

“Dili me” тахаллуси билан танилган блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров)га жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда унга нисбатан очилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда, у ҳибсда сақланмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz’га Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати ходими Нилуфар Мадиева маълум қилди.

Унда айтилишича, Дилшод Ўрозбоев (Назаров)нинг куёви (синглисининг эри) экани айтилаётган шахс П.А. унинг устидан Яшнобод туман прокуратурасига арз қилган. Туман прокуратураси эса ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатган. Прокуратура эса терговни Ички ишлар бошқармасига ўтказган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, блогер ўзининг куёвмни калтаклаган. Бунга куёв П.А. блогернинг синглисини ургани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Нилуфар Мадиевага кўра, блогер бир неча бор чақиртирилганига қарамай, Яшнобод тумани Ички ишлар бошқармасига бормаган. Аммо Мадиева унинг қанча муддат ИИБга келмай юргани ҳақидаги маълумотлар тергов сири эканини, бу терговдан сўнг маълум қилинишини айтиб ўтди.

Шунингдек, блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров) ҳозирда “Тоштурма” номи билан танилган 1-сонли Тошкент тергов ҳибсхонасида сақланаётгани, тергов учун Яшнобод тумани ИИБга олиб борилаётгани маълум қилинди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1