1

Саудияда ёниб кетган Умра зиёратчилари орасида ўзбекистонликлар борми?

ЖАМИЯТ 28.03.2023, 18:15
Саудияда ёниб кетган Умра зиёратчилари орасида ўзбекистонликлар борми?

Бироз аввал, бугун Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари кетаётган автобус ҳалокатга учрагани тўғрисидаги хабар берган эдик. 
 Саудия Арабистонидаги мутасаддилардан олинган маълумотга кўра, ушбу автобусда ўзбекистонлик зиёратчилар мавжуд бўлмаган. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси маълум қилди. 

"Аллоҳ таоло ушбу талофатда вафот этганларни Ўз раҳматига олсин, жароҳат олганларга тезроқ шифои комил берсин" дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни яманлик йўловчилар бўлган автобус Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳридаги кўприкдан ўтаётган вақтда тормоз тизимидаги носозлик сабабли енгил автомобил билан тўқнашиб ёниб кетган. Ушбу машъум ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 29 киши тан жароҳати олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1