Хоразмда оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани ҳақида хабар берилганди.
Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўраган эди.
Бош прокуратуранинг баёнотига кўра, Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ва аппеляция инстанциясининг ажримлари қонунийлиги ўрганилган.
29 март куни судланган А.Машарипов ва А.Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилган.
Олий суд матбуот хизматининг 1 апрель куни берган Расмий ахборотида Олий судга кассация тартибида протест ёки шикоят келиб тушмаган айтилган эди.






