АсосийJamiyat

Хоразмдаги зўрланган етим қизлар ҳақидаги ноҳақликлардан Болалар Омбудсмани ҳам хабар топди

'Хоразмдаги зўрланган етим қизлар ҳақидаги ноҳақликлардан Болалар Омбудсмани ҳам хабар топди'ning rasmi

Хоразмда оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу  ҳолат ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда кенг тарқалиб, жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, Болалар Омбудсмани Хоразм вилоятидаги оилавий меҳрибонлик уйидаги жинсий зўравонликка учраган вояга етмаганлар ҳолатини ўрганаётганлигини маълум қилди. 

"Болалар Омбудсмани болаларга нисбатан қўлланадиган ҳар қандай жинсий жиноятларга оғир жазо турларини  қўллаш керак деган позицияда.

Бола ҳуқуқлари бўйича  вакил ҳолатни  назоратига олди ва ишга оид барча ҳужжатларни ўрганмоқда" , - дейилади баёнотда.

 

    Бошқа янгиликлар