Аввалроқ, Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳолат юзасидан институт раҳбарияти расмий муносабат билдирди.
Муносабатда қайд этилишича, Қўқон давлат педагогика институти ректорининг буйруғига кўра, талабаларнинг психологик муамолари билан ишлаш, уларнинг руҳий ҳолатларини барқарорлаштириш ҳамда ўқиш жараёнидаги стресс ҳолатларини олдини олиш бўйича махсус хона ташкил этилиш мақсадида ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари талабалар ўз уйига кетишларини ҳисобга олиб хонани шанба куни жиҳозлаш бошланган.
Лекин бу ҳолат ҳақида талабалар ўз вақтида огоҳлантирилмаган. Натижада бу англашилмовчилик юз берган.
Ушбу холат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади муносабатда.