АсосийJamiyat

Қўқондаги педагогика институтида қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилиши ортидан 4 киши ишдан олинди

'Қўқондаги педагогика институтида қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилиши ортидан 4 киши ишдан олинди'ning rasmi

Аввалроқ Қўқон давлат педагогика институтининг қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани хабар қилинганди. Ҳолат юзаидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, бевосита жараёнда иштирок этиб, хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходим, жумладан, проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва бир нафар мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланган.

“Вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралайди, ушбу ҳолатни талаба-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш деб баҳолайди. Ҳеч ким инсон эрки ва шахсий ҳаётига дахл қилишга ҳақи йўқ деб ҳисоблайди.

Воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилаётганини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар