АсосийJamiyat

Самарқандда сурати телеграмдаги беҳаё каналда чиқиб кетгани учун ўзини ўлдирган 18 ёшли келинчак иши бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Самарқандда сурати телеграмдаги беҳаё каналда чиқиб кетгани учун ўзини ўлдирган 18 ёшли келинчак иши бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ургут туманида 18 ёшли келин ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча текшириш ҳаракатлари ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди. 

Маълум қилинишича, марҳумага раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини мутассил равишда камситганлик ҳолатлари бўлганлигига аниқлик киритиш учун гувоҳларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, қўшимча экспертизалар ўтказиш ва бошқа зарур тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиб бўлмаслигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.  

Тергов жараёни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар