Бугун тонг яқин Қорақалпоғистон Руспубликаси ва Хоразм вилоятининг қатор ҳудуларида кучли шамол билан қўм бўронлари кузатилди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати хабарига кўра, Хоразмда кузтилган ноқулай об-ҳаво оқибатида айрим ҳудудларда электр энергиясида узилишлар содир бўлмоқда.
"Айни вақтда юзага келган электр энергиясидаги узизлишларни бартараф этиш учун "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан барча тезкор чиқиш бригадалари жалб қилинган, бундай ҳолатда бизни тўғри тушинасиз деган уммиддамиз. Юзага келган ноқулайлик учун сиздан узр сўраймиз", - дейилади хабарда.
"Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатовга кўра, Хоразм вилоятининг "Питнак" геолокация ҳудудидаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси соат 03.00да "сариқ" даражани қайд этиб, соат 01.00 да эса, инсон саломатлиги учун қизил даража хавфи мавжуд бўлган.
Шунингдек, айни пайтда Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида ҳам чанг-тўзон ҳодисаси кузатилаётгани хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзгидромет" 13-14 апрель кунлари Ўзбекистонда жазирама иссиқ бўлиши ва ҳудудларда кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кўтарилиши ҳақида хабар қилган эди.






