АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактаб биносининг учинчи қаватидан тушиб кетган ўқувчи йигит ҳодиса қандай содир бўлганини айтиб берди(видео)

'Тошкентдаги мактаб биносининг учинчи қаватидан тушиб кетган ўқувчи йигит ҳодиса қандай содир бўлганини айтиб берди(видео)'ning rasmi

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида 11-синф ўқувчиси мактаб биносининг 3-қаватидан тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича ҳодиса Бектемир туманидаги 289-мактабда содир бўлган. Бу ҳақда Замон информацион дастурида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, бола бахтсиз ҳодисадан кейин касалхонага олиб кетилган.

“Болалар билан уни кўтариб ўт бор жойга ётқиздикда, биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатдик”, - дейди мактабнинг маънавият ва маърифат ишлар бўйича директор ўринбосари Муҳаррам Мирзабоева.

Ўқувчи йигит ҳодиса қандай содир бўлганини айтиб берди:

- Дарсдан кейин тоза ҳаво олиш учун ойнадан қарадим. Эрталаб доримни ичмаганим учун ҳушимдан кетиб қолдим.  Аниқ эсимда бор, олдимда ҳеч ким йўқ эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар