АсосийЖАМИЯТ

Андижонда пичоқланган шахс ҳокимиятда эмас, Республикадаги қўмиталарнинг бирида ишлайди — Бош прокуратура

Аввалроқ, Хонобод шаҳар ҳокимлиги ходими пичоқлангани тўғрисида хабар берган эдик.Бош прок...

Аввалроқ, Хонобод шаҳар ҳокимлиги ходими пичоқлангани тўғрисида хабар берган эдик.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг "Darakchi.uz'га маълум қилишича, пичоқланган шахс ҳокимият ходими эмас. У Республикадаги қўмиталарнинг бирида фаолият юритади. «Тергов жараёни ва шахсга ташқи таъсир бўлмаслиги учун унинг аниқ иш жойини очиқлай олмайман. Фуқаро тирик қолган», — дея маълум қилди Ҳаёт Шамсутдинов.

Андижон вилояти прокуратураси ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 15 апрель куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида содир бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ҳамда 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Жиноят иши юзасидан 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган», — дейилади ахборотда.

Таъкидланишича, ҳозирда жиноят иши юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар