Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон Исломободда ҳибсга олинганидан кейин ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди, намойишчилар Хонни озод этиш талаби билан тартибсизликлар келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда “Rybar” хабар берди.
Хабарда айтилишича, бутун мамлакат бўйлаб собиқ ҳукумат раҳбари тарафдорлари ҳарбий базаларга ўт қўйган. Кўпгина ҳолларда бу оддий ва кичик офицерларнинг Хонга садоқати туфайли тўсқинликсиз ўтган.
Намойишчилар ҳарбий карвонларни тўхтатиб, уларни “мамлакатни сотган” (намойишчилар томонидан шундай иддао қилинмоқда) генералларга қарши чиқишга таклиф қилмоқда. Одамлар барча шаҳарлардан оқиб келмоқда ва энди ишонч билан олға интилмоқда.
Нашрга кўра, ҳукмрон “Покистон мусулмон лигаси” партиясининг қароргоҳи, шунингдек, мамлакат Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Лаҳордаги шахсий вилласи ҳам ёқиб юборилиши оқибатида вайрон қилинган. Намойишчилар Файсалободдаги Ички ишлар вазири Рана Санауллоҳнинг уйини ҳам қуршаб олган.
Амалдаги Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳозирда Буюк Британияда бўлгани сабаб Лондондаги Покистон диаспораси аъзолари аллақачон Шарифлар оиласи уйи олдида норозилик намойиши ўтказмоқда.






