Покистон Олий суди расмийларга собиқ бош вазир Имрон Хонни зудлик билан озод қилишни буюрди, деб xaбар бермоқда маҳаллий Гео ТВ.
Таъкидланишича, раис Имрон Хоннинг ал-Қодир иши бўйича ҳибсга олинишини Олий суд томонидан “ноқонуний” деб топган ва расмийларга уни зудлик билан озод қилишни топширган.
Терговчиларнинг айтишича, у рафиқаси ва партия етакчилари билан бирга Исломободда жойлашган Баҳриа Тоwн кўчмас мулк ширкатидан фирмани ҳимоя қилиш эвазига 5 миллиард рупий ва ўнлаб акр ер олган, фирма ва партия раҳбарияти ўртасидаги келишувнинг ўзи эса давлат буджетига 50 миллиард сўм зарар етказган. Чоршанба куни Исломободдаги маҳкама Хонни саккиз кунга ҳибсга олди.
Шундан сўнг мамлакатда кенг кўламли тартибсизликлар авж олган. Норозилик намойишларида юзлаб одамлар жароҳат олди.
Намойишчилар Имрон Хонни озод қилишни талаб этишган. Полиция мингдан ортиқ оммавий намойиш иштирокчиларини, жумладан собиқ бош вазир Имрон Хон бошчилигидаги “Теҳрик-э-Инсаф” мухолифат партияси етакчилари, хусусан, партия бош котиби Асад Умар, кейинроқ партия раҳбари ўринбосари, Покистон собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурейший ҳибсга олган.