⚡Тошкентда 12 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 26.05.2023, 17:53
⚡Тошкентда 12 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди

Жорий йилнинг 31 январь куни Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизалоқ ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 2023 йил 26 май куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи 1993 йилда туғилган А.Т.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов маълум қилди.

Унга кўра, ушбу жиноят иши ЖИБ Яккасарой туман судининг раиси А.Жалилов раислигида ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра А.Т. ЖКнинг 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисми, 137-моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми “б” банди, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди ва 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 4-қисми тартибида узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, ЖКнинг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “б” бандига асосан А.Т. ўта хавфли рецидивист деб топилиб, унга тайинланган жазо махсус тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Бундан ташқари, ЖКнинг 96-моддаси (жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш)га мувофиқ А.Т.га жазони ўташ жойларида алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши даволаш чоралари қўлланилиш белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1