АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги Тергов бўлимида вафот этган шахс АҚШ фуқаросимиди? Вилоят ИИБ марҳумнинг шахсига аниқлик киритди

'Тошкент вилоятидаги Тергов бўлимида вафот этган шахс АҚШ фуқаросимиди? Вилоят ИИБ марҳумнинг шахсига аниқлик киритди'ning rasmi

Тошкент вилояти  Бўка тумани ИИБдаги “Фуқароларни вақтинча сақлаш хонаси”га жойлаштирилган фуқаро касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ижтимоий тармоқларда марҳум Америка қўшма штатлари фуқароси эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби ҳолатга аниқлик киритди.

Унда айтилишича, Бўка тумани ИИБ ходимларининг қийноғи ортидан вафот этган фуқаро АҚШлик эмас! 

Айримлар нусхалаб олинган суратни жойлаштириб буни ИИВнинг расмий веб-сайтидаги баёнотнинг рус тилидаги версияси деб эътироф этишмоқда.

ИИВнинг расмий веб-сайтида баёнотнинг русча талқини жойлаштирилмаган.

Бу аслида баёнотни гугл таржимони орқали рус тилига ўгирилганда ўтказиб юборилган техник хатолик.

У Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан.

    Бошқа янгиликлар