АсосийЖамият

Тошкентда уйида кўкнори етиштирган фуқаро ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан далилий ашёлар белгиланган тартибда экспертизага юборилган ва ҳозирда қонуний чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда уйида кўкнори етиштирган фуқаро ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Олмазор туманида хонадонлардан бирида кўкнорига ўхшаш ўсимликларни ноқонуний равишда етиштирган фуқаро қўлга олинди. Ҳолат “Қорадори-2026” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида аниқланган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ, Олмазор тумани ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда туман прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолат фош этилган.

Олмазор туманидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганда, томорқа ер майдонида 160 туп, баландлиги 20 сантиметрдан 1,5 метргача бўлган кўкнорига ўхшаш ўсимликлар парваришлаб келинаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан далилий ашёлар белгиланган тартибда экспертизага юборилган ва ҳозирда қонуний чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Карвахаль Италияга йўл олиши мумкин — “Интер” асосий даъвогар'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:30

    Карвахаль Италияга йўл олиши мумкин — “Интер” асосий даъвогар

    Унга “Интер” клуби энг жиддий қизиқиш билдирмоқда.

    'Долларнинг курси ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:21

    Долларнинг курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ўзбекистонда 107 нафар ҳайдовчининг жарима балли 12 тадан ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    Ўзбекистонда 107 нафар ҳайдовчининг жарима балли 12 тадан ошди

    Эндиликда ушбу ҳайдовчилар суд қарори асосида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, қайта имтиҳон топширади.

    'Андижонда яширин дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Андижонда яширин дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Сурхондарёда Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Сурхондарёда Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси вафот этди

    У вилоятда ҳаёт бўлган сўнгги уруш қатнашчиси эди.

    'Чегараларда ҳар 6 соатда никотин маҳсулотлари мусодара қилинмоқда'ning rasmi

    Жамият 18.05.2026 14:33

    Чегараларда ҳар 6 соатда никотин маҳсулотлари мусодара қилинмоқда

    Кўчаларда, бозорларда ёки ёшлар орасида тез-тез учрайдиган носвой кўпчилик томонидан “зарарсиз одат” сифатида қабул қилинади.