1

"Битта дорини деб чопиб, ўйнаб юрган фарзандимдан айрилдим..."

ЖАМИЯТ 23.08.2023, 20:15
"Битта дорини деб чопиб, ўйнаб юрган фарзандимдан айрилдим..."

Бугун, 23 август куни Тошкент шаҳар суди биносида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” дори бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар берди. 

Суд Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилмоқда.

Суд жараёнида судланувчилар тингланди. Улардан бири соғлигидаги муаммо сабаб суд жараёнида онлайн тартибда иштирок этди. 

Жабрланувчилар эса, айбдорларга олий жазо беришни сўради. 

Darakchi.uz билан суҳбатлашган қорақалпоғистонлик аёл кўз ёшларини тийиб тура олмади. 

"Фарзандим 2019 йилда туғилган эди. Сал шамоллаб, томоғи оғригани учун “Док-1 Макс” сиропини поликлиника шифокори тавсиясига кўра ўғлимга ичирган эдим. Аҳволи яхшиланиш ўрнига ёмонлашгани учун поликлиникага олиб чиқдим. Кейин шифохонага бордик, . Қандай ёрдам кўрсатилмасин, фойдаси бўлмади. Боламнинг энг охирги кунлари экан... Битта дорини деб чопиб, ўйнаб юрган фарзандимдан айрилдим", дейди аёл. 

Эслатиб ўтамиз, дастлаб, Док-1 Макс” дори воситаси 19 боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган эди. Бироқ, теширувларда мазкур дори сабаб Ўзбекистонда 65 нафар ёш бола вафот этгани маълум бўлди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси М. Юсупов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1