АсосийJamiyat

Амударё туманида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар йўловчи вафот этди. Улардан 6 нафарининг шахси номаълум

'Амударё туманида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар йўловчи вафот этди. Улардан 6 нафарининг шахси номаълум'ning rasmi

Бугун, 16 сентябрь куни  Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар йўловчи вафот этган. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишача, шу куни соат 08:35ларда Амударё тумани ҳудудида Нукус шаҳридан ҳаракатланиб келаётган “Нексия-1” русумли автомобиль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Ласетти” русумли автомобиль билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲсодир бўлган.

ЙТҲ оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этган ва 3 нафар фуқаро шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Вафот этган фуқароларнинг бир нафарининг шахсига аниқлик киритилган. Қолган 6 нафар фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмокда.

Воқеа жойига шаҳар Прокуратура, ИИБ, ФВБ, ССБ ҳамда тезкор тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  сал аввал Бухорода бўлган ЙТҲда 8 нафар фуқаро вафот этган эди.

    Бошқа янгиликлар