Арманистон пойтахти Ереванда норозилик намойишлари авж олмоқда (видео)

ДУНЁ 19.09.2023, 21:06
Арманистон пойтахти Ереванда норозилик намойишлари авж олмоқда (видео)

Бугун Қорабоғдаги можаронинг кучайиши фонида юзлаб одамлар Арманистонда  ҳукумат биносига йиғилиб, бош вазир Пашинян сиёсатига қарши бош кўтаришди.  Маълум қилинишича, намойишчилар Aрманистон парламенти биносига бостириб киришга уринишган. Улар орасида ҳукуматни ағдариш тарафдорлари ҳам бор. 

Намойишчилар парламентга тан олинмаган Тоғли Қорабоғ байроқларини олиб келишди ва бош вазир Никол Пашиняндан Озарбайжон томонининг ҳарбий ҳаракатларига жавобан қатъийроқ чора кўришни талаб қилишди.

Қайд этилишича, Пашинян билан телефонлашган Франция президенти ва АҚШ давлат котиби  куч қўллашга йўл қўйилмаслигини қайд этган. Франция БМТ Хавфсизлик кенгашининг Қорабоғдаги вазият бўйича йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1