1

Қорабоғдаги аксилтеррор операциясида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга яқинлашди

ДУНЁ 20.09.2023, 10:08
Қорабоғдаги аксилтеррор операциясида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга яқинлашди

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 19 сентябрга ўтар кечаси Қорабоғда ноқонуний қуролли гуруҳлар аъзолари томонидан ўрнатилган мина портлади

Озарбайжон томонидан эълон қилинган "аксилтеррор" операцияси натижасида Қорабоғда 27 киши ҳалок бўлган, улардан икки нафари тинч аҳоли, деб хабар қилди инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Гегам Степанян 

Унинг сўзларига кўра, ярадорлар 200 дан ошган. Қайд этилишича, бу рақамлар Аскеран ва Мартунийдаги тиббиёт муассасалари маълумотларини ўз ичига олмайди, чунки улар билан ҳали алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган.

Қорабоғдаги Аскеран, Мартакерт, Мартуни ва Шуша вилоятларидаги 16 та аҳоли пунктидан 7 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди, дея қўшимча қилди Степанян.

Маълумот учун: 19 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда “конституциявий тузумни тиклаш” мақсадида “маҳаллий аксилтеррор чоралари” бошланганини эълон қилди. Кечқурун Боку Қорабоғда "60 дан ортиқ жанговар позициялар" назоратга олингани ҳақида хабар берди.

Озарбайжон Арманистон қуролли кучларини минтақадан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1