1

Чустдаги болалар дори ёки овқатдан заҳарланмаган - вазир ўринбосари

ЖАМИЯТ 23.09.2023, 11:44
Чустдаги болалар дори ёки овқатдан заҳарланмаган - вазир ўринбосари

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова иштирокида матбуот анжумани ўтказилди, дея хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида ташкил этилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Боситхонова, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишди.

Очиқ мулоқотда журналист ва блогерлар Наманган вилояти, Чуст туманида мактабгача таълим ташкилотидаги болаларнинг заҳарланиш ҳодисаси юзасидан ўзларининг қизиқтирган барча саволларини беришди.

Мулоқот давомида вазир ўринбосари болаларда кузатилган нохуш ҳолат дастлабки текширувларга кўра, дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмаслигини алоҳида таъкидлаб, ҳозирда 20 га яқин анализ хулосалари олингани ва чуқурлаштирилган таҳлиллардан сўнг вазиятга аниқлик киритишини билдирди.

– Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабарларга ишонавермаслик, бундай жараёнда фақатгина мутахассисларнинг фикрига таяниб ахборот тарқатилиши керак. Айни пайтда саломатлигидан шикоят қилиб келаётган ёш болаларнинг 85 фоизи соғлиги жойида, уйларига қайтишга бирин-кетин рухсат берилмоқда. Қолганлари куннинг бошида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда, - деди Республика ишчи гуруҳи раҳбари Эльмира Боситхонова.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Наманган вилоятининг Чуст туманида болаларнинг оммавий заҳарланиши кузатилди. Шунингдек, Андижонда ҳам ҳолатлар қайд этилган. Айни пайтда мактаб ва боғчаларга тарқатилган ёд препарати истеъмоли тўхтатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1