1

⚡️Портлаш бўйича Президент топшириғига асосан Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

ЖАМИЯТ 28.09.2023, 11:25
⚡️Портлаш бўйича Президент топшириғига асосан Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котибиби хабар қилди. 

Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган божхона омборхонасида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Айни пайтга қадар берилган маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида жароҳатланганлар бор, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ҳудудддаги қатор хонадонлар ва бошқа объектлар жиддий зарарланган. Тошкент ҳокими портлашдан талофат кўрган уйларнинг зарари қоплаб берилишини маълум қилди

Айни пайтда ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда. Воқеа жойига Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.

ССВнинг сўнгги маълумотига кўра, портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1