АсосийSport

Ханчжоу-2022: Баҳодир Жалолов ҳам Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

'Ханчжоу-2022: Баҳодир Жалолов ҳам Осиё ўйинлари чемпиони бўлди'ning rasmi

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов финалда азалий рақибларидан бири, қозоғистонлик Камшибек Конкбаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Бундан ташқари, бокс баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков делегациямиз ҳисобига галдаги олтин медални тақдим қилди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда япониялик Шудаи Ҳарадани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Шундай қилиб, бугун боксчиларимиз 3 та олтинга сазовор бўлишди. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ҳасанбой Дўсматов финалдаги жангини ғалаба билан якунлаб, олтин медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

    Бошқа янгиликлар