АсосийDunyo

Анқарада турклар Исроилга қарши шиорлар айтиб, Фаластин байроқларини кўтардилар

'Анқарада турклар Исроилга қарши шиорлар айтиб, Фаластин байроқларини кўтардилар'ning rasmi

Анқарада Исроилнинг блокададаги Ғазо секторидаги Ал-Ахри Баптистлар касалхонасига ҳужумига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар қилмоқда. 

Намойишчилар Анқарадаги Исроил элчихонаси олдида тўпланишди. Туркиядаги нодавлат ташкилотлар ва сиёсий партиялар вакиллари Фаластин анклавидаги касалхонага уюштирилган ҳужумга қарши чиқишди.

Намойишчилар Исроилга қарши шиорлар айтиб, Фаластин байроқларини кўтардилар.

Исроилнинг Ғазо секторидаги Ал-Аҳли баптистлар касалхонасини бомбардимон қилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 1000 кишига етди.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Ғазодаги шифохона ҳужуми қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.

Шунингдек кеча, Туркияда ҳам Фаластиндаги минглаб қурбонлар хотираси учун 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни эрталаб Хамаснинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари Исроилга қарши Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.

ҲАМАСнинг айтишича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ХАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда “Темир қиличлар” операцияси бошланганини эълон қилди.

Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 3000 фаластинлик ва 1300 исроиллик, шунингдек, 13 журналист ҳалок бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар