Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрел куни Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари мехрибонлик уйининг 15-16-17 ёшли қизларини 10 ой давомида зўрлаб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг, Олий суд матбуот хизмати айбланувчиларга нисбатан жиноят иши Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилишини айтганди.
Бугун, 3 ноябр куни ЖИБ Тошкент шаҳар суди аппеляция ҳайъатида мазкур жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлар "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
Хабарга кўра, хоразмлик педофиллар суд залидан қамоққа олинган.
Хусусан, Хоразм вилояти Адлия босжқармаси собиқ раҳбари Ойбек Машарипов 3 йилга ва Янгиариқ тумани ФВВ собиқ бошлиғи Анвар Курязов 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган.






