АсосийJamiyat

Амрилло Иноятов Наманганда болаларнинг заҳарланишига уларга йод препаратининг юқори дозада берилгани сабаб бўлганини тан олди

'Амрилло Иноятов Наманганда болаларнинг заҳарланишига уларга йод препаратининг юқори дозада берилгани сабаб бўлганини тан олди'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 сентябр куни Наманган вилояти Чуст туманидаги айрим боғча ва мактабларда 70 нафардан ортиқ бола оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.

Кейинчалик Бош прокуратура томонидан болалар заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганди. 

Ўша вақтда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Чустдаги болалар дори ёки овқатдан заҳарланмаганини таъкидлаган бўлсада,  Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги ахборотида болаларнинг заҳарланиши ҳолатига уларга йод препаратининг юқори дозада берилгани сабаб бўлганини тан олди.

Вазир ўз ахборотида тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар қаторида “Док-1 Макс” ҳамда Намангандаги болаларнинг заҳарланиш воқеасига ҳам тўхталиб ўтган.

“Яқинда бўлиб ўтган Антиструмин воқеасини олайлик, вазирлик юз фоиз тан оляпти бу передозировка эканлигини. Бу ҳолат билан боғлиқ бўлган барча масъул ходимлар ҳозир қонун олдида жавоб беришни бошлаяпти ва албатта жавоб беради ҳам.

Бундан бу ёғига бундай камчиликларга йўл қўймасликни шахсан мен вазир сифатида зиммамга оламан. Тизимда камчилик ва муаммолар жуда кўп йиғилиб қолгани учун тизимли ёндошувни бошлаганмиз”, дея таъкидлаган Амрилло Иноятов.

 

    Бошқа янгиликлар