Сал аввал Тошкентдаги университетда дарс берадиган, ёш боласи билан ёлғиз яшовчи аёл "Тез ёрдам шифокори зўравонлигига учрагани хабар қилинган эди. Маълум бўлишича аёлга уятсиз қилиқлар қилган хизматдаги ходим аниқланган ва унга нисабат хизмат текшируви тайинланган. Бу ҳақда аёлнинг мурожаатини ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган блогер Шаҳноза Соатова хабар қилмоқда.
"Республика Тез тиббий ёрдам маркази матбуот котиби Ирода Абдуғаффоровнанинг менга маълум қилишича, чақириққа борган тез тиббий ёрдам фельдшери О.Мнинг иш фаолияти бўйича хизмат текшируви тайинланди", - дея хабар қолдирган блогер.