АсосийJamiyat

Миллий гвардия Jah Khalib концертидаги тартибсизликда жиноий гуруҳ аъзолари билан тўқнашув юз берганини рад этди

'Миллий гвардия Jah Khalib концертидаги тартибсизликда жиноий гуруҳ аъзолари билан тўқнашув юз берганини рад этди'ning rasmi

Аввалроқ, Jah Khalib концертига сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Миллий гвардия хизматининг маълум қилишича, айрим кимсалар томонидан “Минглаб одамлар концертга сохта чипталар ёрдамида киришга уринган пайт, жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув бўлган” деган маълумотлар тарқатган.

"Юртдошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз. Мавзуга доир саволларга аниқ ва ишончли жавоб олишингиз учун 71.236-50-74 ёки 97 448-04-77 рақамларига қўнғироқ қилиб Миллий гвардия Ахборот хизмати бошлиғи билан боғланишингиз мумкин. Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб, ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб қоламиз", дейилади муносабатда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар