Тошкент метросининг яна бир бекатида иш вақти қисқартирилди

ЖАМИЯТ 11.12.2023, 12:39
Тошкент метросининг яна бир бекатида иш вақти қисқартирилди

Бир неча кун олдин “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида, йўналишдаги бошқа мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш ишларини ташкиллаштирилиши юзасидан маълумот берилган эди.

Режадаги ишларни амалга ошириш учун жорий йилнинг 16 декабрь санасидан "Ер усти ҳалқа йўли" йўналишининг Технопарк (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари билан биргаликда Тузел (3-бекат) бекатида ҳам иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Шунингдек, Олмос (4-бекат) бекатидан Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади. (Маълумот учун 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Олмос-Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1