Аввал хабар берилганидек, бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев Оммавий ахборот воситаларига пойтахтда ўтказилаётган "Долзарб 40" кунлик тезкор тадбирлари доирасида қилинган ишлар ҳақида ахборот берди.
Д.Тошхўжаев ушбу тезкор тадбирлар давомида қўлга олинган шахслар ойлар ва йиллар давомида кузатувда бўлганини қайд этди.
У уюшган гуруҳларнинг ҳатти-ҳаракати ёшларга ёмон намуна бўлиб хизмат қилаётганини афсус билан тилга олди.
Эслатиб ўтамиз, тезкор тадбирлар давомида Салим Абдувалиев, Аббосхон Ходжаев ва Бахтиёр Қудратуллаев каби бир қанча жиноятчиларни қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.






