АсосийJamiyat

Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга — Мудофаа вазирлиги

'Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга — Мудофаа вазирлиги'ning rasmi

Бироз аввал, Россия гвардияси полк командирининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Захар Прилепин собиқ СССР ҳудудларини Россия Федерацияси таркибига қўшиб, уларнинг аҳолисига рус тилини ўргатиш таклифини илгари сургани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг Олий Мажлис депутатлари Иномжон Қудратов ҳамда Бобур Бекмуродовлар россиялик амалдорга жавоб қайтарди. 

Бундан ташқари, рус амалдорининг бу фикрига жим қараб туролмаган ўзбек фаолларидан бири Расул Кушербаев "Мамлакатни босиб олишга йўл қўйиш, қулликка рози бўлиш демакдир!" деб ўз фикрини билдирди. 

Шундан сўнг Хушнудбек Хужойбердиев "Ўзбекистон мустақиллигини шубҳа остига қўядиган, Ватанимизни яна мустамлака қилишга олиб борадиган ҳар қандай тарғиботга аёвсиз чора кўрилиши керак. "Ҳа, майли энди, сўз эркинлиги бу, шахсий фикрини айтибди" деган баҳоналар ўтмайди. Ҳар қандай сўз эркинлигининг чегараси бор. Ватан мустақиллиги мавзуси муқаддас бўлиши шарт ва зарур, бу мавзуда бошқача талқинларга ўрин йўқ", деган фикрларни илгари сурди. 

Шундан сўнг Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Малгинов вазирликка таклиф этилгани ҳақида хабар қилдик. 

Айни пайтда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўзининг Телеграм каналида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 153-моддасини ёзиб қолдирди:

Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга — 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 153-модда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар