АсосийJamiyat

Озодбек Назарбеков қизини никоҳ ёшига етмай эрта турмушга бергани маълум бўлди

'Озодбек Назарбеков қизини никоҳ ёшига етмай эрта турмушга бергани маълум бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг сентябрь ойида, санъаткор Ёрқинхўжа Умаров Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизига уйланди.

Санъаткорнинг онаси Зоҳида Умарова эса интервьюларининг бирида келини 17 ёшда эканлигини, ўғли эса 31 ёшдалигини айтиб қўйди.

Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосланадиган бўлсак, Оила кодексида эркаклар ва аёллар учун турмуш қуриш ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланган

Аввалроқ, Озодбек Назарбеков давлат амалдори бўлишига қарамай МЧЖга раҳбарлик қилиши аниқланган ва бу ҳам қонун бузилиши эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан сал аввал Қашқадарё вилояти ҳам қизлар ҳали мактабни битирмасдан туриб, эрта турмушга бериб юборилаётгани муҳокамалар марказида бўлган эди. 

    Бошқа янгиликлар