АсосийЖамият

Тошкентда фоҳишаларга “ҳомийлик” қилган профилактика инспектори қамалди

Судда айбланувчи айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган.

'Тошкентда фоҳишаларга “ҳомийлик” қилган профилактика инспектори қамалди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида интим хизмат кўрсатувчи аёлларни “ҳимоя” қилиб келган профилактика инспекторига суд ҳукми ўқилди. У фоҳишалик билан шуғулланувчи аёлларга нисбатан чора кўрмаслик ва рейдлар ҳақида олдиндан огоҳлантириш эвазига ҳар ой пул талаб қилиб келган.

Суд ҳужжатларига кўра, Яккасарой тумани профилактика катта инспектори С.Б. “Истамбул сити” турар-жой мажмуасида фаолият юритувчи аёлларга “ҳомийлик” қилишни ваъда қилган. Эвазига эса фуқаро Ш.Х.дан ҳар ой 400 доллар олиб турган.

Маълум қилинишича, инспектор аёлларни режалаштирилган “Орият” тадбирлари ҳақида олдиндан огоҳлантириб, уларга нисбатан чора кўрилмаслигини айтган.

2025 йил 28 ноябрь куни ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у навбатдаги 400 долларни олаётган вақтида қўлга тушган.

Судда айбланувчи айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирган. Суд уни Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди.

Ҳукмга кўра, С.Б. 2 йилга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазо манзил-колонияда ўтилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдан Урганчга учаётган самолётни ҳам чақмоқ урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:18

    Тошкентдан Урганчга учаётган самолётни ҳам чақмоқ урди

    Авиакомпания маълумотига кўра, йўловчиларга чипта маблағини тўлиқ қайтариш ёки энг яқин бўш рейсга, жумладан бошқа авиакомпаниялар рейсларига қайта брон қилиш имконияти таклиф этилган.

    'Россия кенг кўламли ядровий машқларни бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:07

    Россия кенг кўламли ядровий машқларни бошлади

    Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

    'Андижонда ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқариш цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:54

    Андижонда ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқариш цехи фош этилди

    Тезкор тадбир давомида “Simbaby”, “Doclungc”, “Leron”, “Yodigan”, “Polivit” номли қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

    'Метрода йўл ҳақи босиб ўтилган масофага қараб тўланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:02

    Метрода йўл ҳақи босиб ўтилган масофага қараб тўланади

    Ҳозирда ушбу тизимни амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    'Сурхондарёда 13 ёшли қизнинг жасади дарёдан топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:52

    Сурхондарёда 13 ёшли қизнинг жасади дарёдан топилди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Андижонлик қизни Туркияга ноқонуний олиб кетишга уринган аёл ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:32

    Андижонлик қизни Туркияга ноқонуний олиб кетишга уринган аёл ушланди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.