АсосийСпорт

“Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади!" — Саида Мирзиёева.

Диёра Келдиёрова Олимпиадада шоҳсупага кўтариладиган илк аёл ўзбек дзюдочисига айланди.

'“Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади!" — Саида Мирзиёева.'ning rasmi

Маълумки, кеча Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистон илк олтин медални қўлга киритди. Диёра Келдиёрова Олимпиадада шоҳсупага кўтариладиган илк аёл ўзбек дзюдочисига айланди. Финал бахсида у Токио Олимпиадасида -48 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Косово вакили Дистриа Красничини енгди. Чемпионни Саида Мирзиёева табриклади. 


"Бугун ўзбекистонликлар ва шахсан менинг қалбим чексиз қувончга тўлди.

Дзюдочи Диёра Келдиёрова — Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган илк аёл спортчи! Шунингдек, у Олимпиадада дзюдо бўйича илк олтин медални олган спортчимиз сифатида ҳам тарихга кирди.

Диёранинг ёрқин ғалабаси бу – фақатгина “олтин медал” эмас, балки спорт тўгаракларида тинимсиз шуғулланиб, улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган кўплаб қизлар учун мотивация ҳамдир! Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади!" - дея ёзиб қолдирди Мирзиёева. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар