АсосийЖамият

Самарқандда Labo ҳайдовчиси велосипедда кетаётган болани уриб юборди (видео)

Вояга етмаган бола олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.

'Самарқандда Labo ҳайдовчиси велосипедда кетаётган болани уриб юборди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 14:00 атрофида Самарқанд вилояти "Саховат" МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Оқибатда велосипедчи тан жароҳатлари билан шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

“Йўлда тўсатдан олдимдан велосипед минаётган болакай чиқиб қолди. Мен уни кўрмай қолдим. Ҳайдовчилар ва велосипедчилардан эҳтиёт бўлишларини сўрайман. Мен қилган ишимдан афсусдаман. Бу бошқа такрорланмайди”, - дейди ҳайдовчи.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар