Япония бош вазири идораси мамлакатда юз берган зилзила туфайли Марказий Осиёга амалга оширилиши режалаштирилган давлат ташрифини бекор қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда япон маҳаллий нашрларига таяниб, Reuters хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу мамлакатда кучли зилзила ва цунами содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш билан боғлиқ. Кисида жума куни ўтказилган матбуот анжуманида сафарнинг бекор қилинишини эълон қилди. У Остонада бўлиб ўтадиган Япония ҳамда Марказий Осиё давлатлари саммитида иштирок этиши керак эди. Ҳозирда мамлакат расмийлари сафарни бекор қилиш ва унда муҳокама қилинадиган мавзуларни онлайн форматга ўтказиш устида иш олиб бораётгани айтилган.
8 август, пайшанба куни Япония жануби-ғарбидаги Миязаки префектурасида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди.
Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, ер силкинишлари 30 км чуқурликда қайд этилган. Япония ҳукумати шунингдек, Кочи ва Миязаки префектураларида цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди.