АсосийЖамият

Андижонда 30 ёшли аёл ўзини каналга ташлади

Аёлнинг ўз жонига қасд қилиш сабаби маълум қилинди.

'Андижонда 30 ёшли аёл ўзини каналга ташлади'ning rasmi

Асака туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлади.

Маълум қилинишича, Асака туманида яшовчи, 3 фарзанднинг онаси, 1994 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, жаҳл устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлаб юборган. Ўша пайтда ҳудудда хизмат олиб бораётган Асака тумани ИИБ профилактика инспектори уни кўриб қолиб, қутқарган.

"3 август куни соат эрталаб 05:30да тунги хизматни ахборотини бериб чиқаётган пайтимда, нотаниш аёл Шаҳрихон сойи кўприги тагида ўтирган экан. Фуқарога у жой хавфли эканлигини айтганимда, у яқинлашмаслигимни айтиб, ўзини сувга ташлаб юборди. Мен ўз хизмат вазифамни бажариш мақсадида, аёлнинг орқасидан ўзимни сувга ташлаб, аёлни қутқариб қолдим", — дейди профилактика инспектори.

Маълумотларга кўра, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлнинг эри сурункали ичкиликка берилган. Оқибатда, аёл доимий зўравонликка учраб келган.

"Фарзанди йўқлар ичса ярашади майли. Лекин, эримда ўғил деса ўғли бор, қизи деса қизи бор ва аёли уйида ўтиради. Нега ичишини ҳали ҳам тушунмайман. Доимо айтаман унга ичмаслигини", — деди аёл.

Ҳозирда масъуллар томонидан оиланинг ижтимоий аҳволини яхшилаш ҳамда аёлни иш билан таъминлаш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 20:25

6 майда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 6 май учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 16:39

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокида катта тўқнашув содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, 75 ёшли ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашиб, бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

'Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 13:54

Хивага 7,5 соатда: “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди илк қатновни амалга оширди

Кейинги йилларда ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан Хоразм вилоятида  транспорт-коммуникация тизимини ривожлантиришга хизмат қиладиган бир нечта йирик  лойиҳалар амалга оширилди.

'Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 09:47

Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин

Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътибор марказига тушди.

'Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 09:08

Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди

Видео кадрларида Макрон микрофон билан рояль ёнида ўтиргани, мусиқа асбобини эса арманистонлик мусиқачи Ваагн Айрапетян чалаётгани кўринади.

'"Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда'ning rasmi

Жамият 05.05.2026 07:14

"Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда

Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.