АсосийЖиноят

Қидирувда бўлган 37 ёшли аёл Туркияда қўлга олинди

У Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.

'Қидирувда бўлган 37 ёшли аёл Туркияда қўлга олинди'ning rasmi

Фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2024 йилдан буён қидирувда бўлган Барно Инотова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар берди.

37 ёшли, Бону тахаллусли аёл икки давлат Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Истанбулда қўлга олинганди.

"Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади", — дейилади хабарда.

Консулхона жиноий жавобгарликдан қочиб, хорижий давлатларда, жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилиши ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланиши ҳақида огоҳлантирди.

Шу билан бирга, Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортгани сабабли фуқаролардан фирибгарлардан огоҳ бўлишлари сўралди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар