АсосийЖамият

Бухорода Қизил китобга киритилган балиқларни овлаган шахс 2 йилга қамалди

4 нафар фуқаро 40 тага яқин балиқ овлаб, салкам 300 млн сўм зарар келтирган.

'Бухорода Қизил китобга киритилган балиқларни овлаган шахс 2 йилга қамалди'ning rasmi

Бухорода ноқонуний балиқ овлаган фуқароларга суд томонидан якуний жазо тайинланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

2023 йил 16 декабрь куни "Оғитма" кўлидан 4 нафар фуқаро Қизил китобга киритилган 12 дона Туркистон мўйловдори, 7 дона товонбалиқ, 17 дона зоғора ҳамда 1 дона мойбалиқни тақиқланган усулда, яъни тўр ёрдамида овлаганлиги аниқланган. Натижада табиатга 292 миллион 162 минг сўм зарар етказилган ва ҳужжатлар судга тақдим этилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисми билан 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, яна бир ҳуқуқбузарга нисбатан Т.Р.га Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисмининг “г", "э", "ж” бандлари билан Жиноят кодекснинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Кадастр агентлиги аҳолига мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Жамият Бугун 17:15

Кадастр агентлиги аҳолига мурожаат билан чиқди

Агентлик “Ер олиб бераман” ёки “Ер майдонининг тоифасини ўзгартириб бераман” деган сохта ваъдалар орқали фирибгарлик қилаётган собиқ ёки амалдаги кадастр ходимларига алданиб қолмасликка чақирган.

'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

Жамият Бугун 15:52

Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

'2 ойда 110 та медаль: Халқаро Олимпиадаларда ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллади'ning rasmi

Жамият Бугун 15:23

2 ойда 110 та медаль: Халқаро Олимпиадаларда ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллади

Сўнгги 2 ойда Ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан халқаро олимпиадаларда 110 та медаль қўлга киритилди.

'Тошкентнинг Сергели туманида юз берган йирик ёнғин ўчирилди'ning rasmi

Жамият Бугун 14:12

'Европанинг навбатдаги санкциялари рўйхатига Ўзбекистон ҳам тушиши мумкин'ning rasmi

Жамият Бугун 13:43

Европанинг навбатдаги санкциялари рўйхатига Ўзбекистон ҳам тушиши мумкин

Бу чеклов чоралари Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ ҳолда жорий этилаётгани қайд этилган.

'Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси: Бу фахрлими ёки хавотирли ҳолатми?'ning rasmi

Жамият Бугун 07:30

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси: Бу фахрлими ёки хавотирли ҳолатми?

2025 йилнинг март ойида Ўзбекистон яна бир бор жаҳондаги энг кўп олтин сотган давлат сифатида қайд этилди.